Москва Қизил майдони Янги йил оқшоми ёпилади

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишҚизил майдонда Янги йил халқ сайли
Қизил майдонда Янги йил халқ сайли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизил майдонга Янги йил оқшоми фақат махсус таклифнома билан кириш мумкин, чунки у ерда "Голубой огонёк" концерт дастури суратга олинади.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Москва Қизил майдони Янги йил оқшоми ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлади, чунки байрам оқшоми мамлкатнинг бош майдонида “Голубой огонёк” телекўрсатуви суратга олинади. Кириш махсус таклифномалар бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда регионал хавфсизлик департаменти раҳбари Алексей Майоров “Москва 24” телеканалига хабар берди.

“Бу йил Янги йил оқшомида Қизил майдонда “Голубой огонёк” байрам концерти суратга олинади. Шунинг учун у ерга фақат махсус таклифнамаларга биноан киритилади”, — деди Майоров.

Одатда Янги йил оқошомида Москва марказида одам жуда гавжум бўлади. Қизил майдон, Тверская ва бошқа марказий кўчаларда саҳналар ўрнатилиб бепул концертлар ўтказилади. Ушбу сайлларда Россия регионларидан ва МДҲ мамлакатларидан келган минглаб меҳмонлар қатнашади.

 

Янгиликлар лентаси
0