Яндекснинг собиқ ходими икки йилга қамалди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтиш"Яндекс" компаниясининг офиси
Яндекс компаниясининг офиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яндекснинг собиқ хизматчиси Дмитрий Коробов қидирув тизимининг бошланғич кодини сотиш вақти қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Яндекснинг собиқ хизматчиси Дмитрий Коробов қидирув тизимининг бошланғич коди ва қидирув алгоритмларини сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди. Собиқ ходим компания интеллектуал мулкини 25 минг доллар ва 250 минг рублга сотмоқчи бўлган, РИА Новости "Коммерсант"газетасига асосланиб хабар бермоқда.

“Яндекс” таъкинлашича, “Яндекс.Поиск” қидирув тизиминг бошланғич коди ва қидирув алгоритмларининг асл нархи бир неча миллиард рублни ташкил қилади. "Яндекс" ушбу бошланғич кодни “компаниянинг ҳал қилувчи қисми” деб баҳолайди. Уни йўқотиш компания репутациясини йўқотиш, молиялашини камайтириш ва йиллар давомида судлашишга олиб келиши мумкин.

Коробов ноқонуний йўл билан топилган пулларни ўзининг янги бизнесига ишлатмоқчи бўлган, лекин сотиш вақтида ФХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Коробовга нисбатан қўзғатилган жиноий иш, яқинда Москва шаҳар, Тушино туман судида бўлиб ўтди. Коробовни “тижорат сири бўлган маълумотни ноқонуний равишда олгани ва уни тарқатгани учун" 2 йил шартли қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0