Ислом Каримов муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақириқ ҳақидаги қарорни имзолади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишТанки Т-72 понтон кўприкдан ўтмоқда
Танки Т-72 понтон кўприкдан ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида президент қарори чиқди

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 23 декабр куни 2016 йилнинг феврал – март ойларида чақирув ёшидаги фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги қарорни имзолади, Миллий ахборот агентлиги хабари асосида.  

“Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2016 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин”, — дейилган қарорда.

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизмат 12 ой давом этади. Алтернатив хизмат – бир ой. Алтернатив хизмат ўтаётган ёшлар давлатга компенсация маблағи тўлайди.

Шу билан бир вақтда, қарорда, муддатли ҳарбий хизмат ўташ муддати тугаган фуқаролар 2016 йилнинг апрел-май оида Қуролли кучлар резервига бўшатилсин, дейилган.

 

Янгиликлар лентаси
0