Қорбобо болалардан олган энг антиқа мактубни ўқиб берди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишҚорбобо ва Қорқиз.
Қорбобо ва Қорқиз. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда ҳар йили Қорбобо ва Қорқиз иштирокида анжуман ўтказилади. Қорбобо бу йил болалардан олган энг антиқа мактуб ҳақида гапирди. Қорқиз эса Ялмоғиз кампирдан хат олганини айтди.

 

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россиянинг Бош Қорбобоси болалардан ҳар йили 3 миллионга яқин мактуб олади.

“Болалар август ойидан бошлаб менга хат ёзишни бошлайдилар. Бу йилги мактубларда улар кўпроқ тинчлик ва бахт сўрашган. Совға сўраганлар камчиликни ташкил қилади”, — ўртоқлашди Қорбобо чоршанба куни ўтказилган анжуман давомида.

Қорбобонинг сўзларига қараганда, болалар ўз мактубларида кўпинча телефон, планшет ва компьютер сўрашади. "Кулгили мазмундаги хатлар ҳам учраб туради. Мана мисол учун: Қорбобожон, сенинг борлигингга ишонмасам ҳам, лекин менга iPhone 6 совға қилишингни жуда-жуда хоҳлайман", — ўқиб берди сеҳргар.

Қорқиз ҳам ўз номига келган антиқа мактуб ҳақида эслади. Мактуб мазмуни қуйидагича: “Қорқиз, сени барибир топаман! Ялмоғиз”.

 

Янгиликлар лентаси
0