Йилнинг энг машҳур иборалари

Oбуна бўлиш
2015 йил "жанжал ва адоватлар" йили бўлди, Россия ва Туркия тўқнашувини эса энг хавфли геосиёсий зиддият сифатида қайд этиш мумкин, ёзади Америка газетаси.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Американинг Washington Post(WP) газетаси дунё раҳбарлари ибораларини эълон қилди. Газета ходимлари фикрига кўра, ушбу иборалар тугаб бораётган йилда рўй берган энг шов-шувли ҳодисаларни ўзида тўлиқ акс эттиради.

"Аллоҳ Туркияни бошқараётган раҳбарларни жазолаш мақсадида, уларни онг ва идрокдан маҳрум қилган кўринади”. Россия президенти Владимир Путиннинг Су-24 можароси юзасидан билдирган ушбу фикри 2015 йилнинг энг муҳим ибораси сифатида тан олинди.

"Анқара ўз ҳатти-ҳаракати билан ўтмишда регионда катта нуфузга эга бўлган икки давлат ўртасида “сўз жанги”ни очиб берди, деб ёзади WP.  

Туркия президенти Эрдўғоннинг “Мен бу курсини бўшатаман” деган гапи ҳам энг ёрқин иборалар қаторидан жой олди. Эрдўғон Россиянинг “Туркия “ИД”террорчиларидан нефт сотиб олади” деган айбловига жавобан, агар бу исботланса, шу заҳотиёқ истеъфо беришини бутун дунёга маълум қилган эди.

WP фикрича, бутун дунёга ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилаётган “ИД” террорчиларига қарши кураш йилнинг энг долзарб мавзусига айланди. Шу аснода, нашр, президент Франсуа Олланднинг “Франция уруш ёқасида турибди” деган иборасини келтириб ўтади. Мамлакат етакчиси бу иборани 130 инсон умрига зомин бўлган Парижда амалга оширилган бир қатор терактлардан сўнг айтган эди.

Яна бир йирик кўламдаги муаммо – Европадаги миграция инқирози – Германия канцлерининг “Биз буни уддалаймиз!” иборасида ўз аксини топди. Меркелнинг иложи борича кўпроқ қочоқларни қабул қилишга қилган ҳаракати, гарчи, немислар томонидан илиқ қарши олинмаган бўлса-да, аммо, канцлер айнан шу иши учун “Йил одами” унвонига сазовор бўлди.

Шунингдек, энг ёрқин иборалар рўйхатига АҚШ президенти Барак Обама, Сурия раҳбари Башар Асад, Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ва бошқа давлат раҳбарлари томонидан айтилган фикрлар киритилган.

 

Янгиликлар лентаси
0