“ИД” террорчилари суриялик ўқувчиларни ўққа тутди

© YoutubeНефт маҳсулотлари ноқонуний савдоси.
Нефт маҳсулотлари ноқонуний савдоси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“ИД” террорчилари Сурия шимоли-шарқида жойлашган Дайр-аз-зўр шаҳарчасидаги мактаб ўқувчиларини ўққа тутдилар.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. “Ислом Давлати” террорчилари Сурия шимоли-шарқида жойлашган Дайр-аз-Зўр шаҳридаги мактабни миномётдан ўққа тутдилар.

Шаҳар ҳокимиятидан олинган хабарга кўра, ўққа тутиш оқибатида тўққиз нафар ўқувчи ҳалок бўлган, ўн беш нафари жароҳатланган.

"Террорчилар миномёт ёрдамида Храбиш кварталидаги мактабни ўққа тутдилар. Ҳодиса бугун эрталаб юз берди. Тўққиз нафар ўқувчи ҳалок бўлди”, — хабар қилади манба.

Сурия миллий агентлиги ИИВдаги ўз ишончли манбасига асосланган ҳолда, ўқлар эрталаб марказий майдон устига келиб тушгани ҳақида хабар қилади. Улар шунингдек, тўққиз нафар ўқувчининг ўлими, ўн беш нафар ўқувчининг жароҳат олгани тўғрисидаги хабарни тасдиқладилар.

Янгиликлар лентаси
0