ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон уяли алоқа операторларига Янги йил оқшомида аҳолини сифатли алоқа билан таъминлаш топширилди, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги хабари асосида.
Уяли алоқа операторларига керакли техник чораларни олдиндан кўриб қўйиш тавсия қилинди. Ҳар йил Янги йил арафасида уяли алоқа тармоқларига бўладиган босим кучаяди. Миллионлаб абонентлар ўз яқинларини байрам билан табриклаш ниятида кўплаб қўнғироқлар қиладилар, СМС хабарлари юборадилар ва шу билан бирга мобил интернет хизматидан фаол фойдаланадилар.
Яқинда, Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари фаолияти билан боғлиқ бир қатор муаммолар аниқланган ва Beeline ҳамда Ucell корхоналарига нисбатан алоқанинг паст сифати ҳамда радиочастоталардан ноқонуний равишда фойдаланиш айблари билан маъмурий жавобгарликка тортилиш мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилган эди.
Охирги пайтда Республикада уяли алоқа сифатини яхшилашга ҳукумат катта эътибор қаратмоқда. Хусусан энг катта тўрт уяли алоқа операторларига алоқа сифатини яхшилаш ҳақида тавсия берилган эди.
Ундан ташқари, Ўзбекистонда 2016-2020 йилларда уяли алоқа тармоғини кенгайтиришга 402,8 млн доллар маблағ ажратилган. Беш йил давомида операторлар 7,9 минг дона алоқа миноралари ўрнатиши, HSPA+ ва 4G LTE алоқа стандартларини тадбиқ қилиниб, Республика ҳудудининг 98 % ни уяли алоқа билан қоплаш режалаштирилган.