ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жеб Буш ўз рақиби миллиардер Дональд Трампни Владимир Путинга майл билдираётганликда айблаяпти, хабар қилади РИА Новости, The Hill нашри асосида.
"Путин дунё миқёсида АҚШга чақириқ ташламоқда. Россия бизни сиқувга олиш, дунёдаги мавқеимизни заифлаштириш эвазига, муваффақият қозонмоқчи. Биз дунё миқёсида ўз таъсиримизни йўқотаётган бир пайтда, Россия, аксинча, кучайиб бормоқда. У бизга иттифоқдош эмас", — деди Буш.
Бушнинг таъкидлашича, АҚШга хоҳ у Европа, хоҳ Яқин Шарқда бўлсин, Америка манфаатлари учун курашадиган президент керак. “Фақат шундай йўл орқали Путин билан муносабатларни яхшилаш мумкин”, — қўшимча қилди Жеб Буш.