ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. GM Uzbekistan биринчи Chevrolet Aveo автомобилини 2016 йилнинг май ойида ишлаб чиқаради, хабар беради РИА Новости "Ўзавтоишлабчиқариш” АЖ маълумоти асосида.
Ҳозирда корхона ўн икки турдаги автомобилларни ишлаб чиқармоқда. Булар: Nexia, Cobalt, Lacetti, Gentra ва Malibu седанлари, камлитражли Matiz ва Spark автомобиллари, Captiva жипи, Orlando минивэни, Damas микроавтобуси ва унинг ўзгартирилган шакли — Labo.
Корхонанинг автомобил ишлаб чиқариши ҳажми йилига 250 минг автомобилни ташкил қилмоқда.