ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ ахборот тарқатиш соҳасида хавфсизликни кучайтирмоқда. Хусусан, асоссиз шов-шувларни тарқатиш борасида, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.
“Ижтимоий тармоқлар, интернет-мессенжерлар ва интернет-телефония хизматларида ёлғон хабарлар тарқатишни ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олиш борасида иш олиб борилмоқда”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.
“Кимдир Тошкентда ИДнинг қора байроғини осиб кетганлиги, ёки автомобиллар турар жойида портловчи моддалар билан тўлиқ машина топилганлиги ҳақидаги ғийбатлар, ўз қилмиши билан аҳоли орасида қўрқув ва ваҳима тарқатаётганидан бехабар одамлар томонидан тарқатилмоқда”, — деди Ўзбекистон ИИВнинг Террорчиликка қарши кураш Бошқармаси раҳбари Ўктам Муродов.
Унинг сўзларига қараганда, жамоатчилик тинчлигига қарши қаратилган, бундай ғийбатлар тарқатишга қарши қаттиқ чоралар кўрилади.
ИИВ вакилиннг сўзларига қараганда “Республикада тинчлигига ҳеч қандай хавф йўқ ва жиноятчилик ишончли назорат остида”.
Вазирлик хабарига кўра, ҳуқуқни сақлаш органлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари чет элга сафарга отланган фуқаролар билан учрашиб, уларга Ўзбекистон тинчлигига хавф солаётган, дунёдаги террорчи ва экстремистик ташкилотлар ҳақида маълумот беришмоқда.
Янги йил байрами олдидан ҳам Ўзбекистонда жамоат жойларда тинчликни сақлаш борасида бир қатор чоралар кўрилган. Хусусан, одам гавжум жойларда ИИБ ва жамият ташкилотлари вакилларидан ташкил қилинган гуруҳлар навбатчилиги ташкил қилинади. Шу билан бир қаторда, Янги йил кечаси катта шаҳарларда кафе ва ресторанлар иш тартиби кеч соат 23:00га қадар чекланади. Баъзи жамоат овқатланиш ташкилотлари ишчиларига 31 декабр куни дам олиш кунига айлантириш тавсия қилинган.