“Коинот гўзали– 2015” - филлипинлик соҳибжамол

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишГўзаллик танлови иштирокчиси.
Гўзаллик танлови иштирокчиси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йилги "Коинот гўзали" унвони филиппинлик соҳибжамол Пия Алонсо Вуртсбахга топширилди.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Филиппинлик гўзал Пия Алонсо Вуртсбах "Коинот гўзали-2015" унвонига сазовор деб топилди, хабар қилади РИА Новости Fox телеканали асосида.

Танловда қизиқ ҳодиса рўй берди. Бошловчининг хатоси туфайли, тож аввалига Колумбиялик соҳибжамолга топширилди. Бир неча дақиқадан сўнг, ғолиб бошқатдан эълон қилинди. У 26 яшар Вуртсбах бўлиб чиқди. Пия Алонсо Вуртсбах асли Германиялик. Айрим маълумотларга қараганда, соҳибжамол ва Филиппин президенти Бенигно Акино III ўрталарида романтик муносабатлар куртак ёзган.

Бу йилги “Коинот гўзали” унвони учун 80дан ортиқ давлатдан келган соҳибжамоллар ўзаро беллашдилар.Россиялик 19 яшар Владислава Евтушенко ғолиблар ўн бешталиги рўйхатига кира олмагани учун, танловнинг якуний босқичида қатнашиш имконини қўлдан бой берди.

Россия “Коинот гўзали” танловида 1994-йилдан буён қатнашиб келади. 2002-йилда “Россия гўзали” Оксана Федорова “Коинот гўзали” номига лойиқ топилган эди. Аммо у унвон тақазо қиладиган мажбуриятларни бажара олмагани учун, бу номдан маҳрум қилинган. 2005-йил унвон туапселик “Канада гўзали” Наталья Глебовага тақдим этилган.

Янгиликлар лентаси
0