ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари эски турдаги паспортларини янги биометрик паспортга 2018 йил 1 июлгача алмаштириши мумкин. Бу ҳақда газета.uz Тошкент шаҳар ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароларни расмийлаштириш бошқармаси вакилининг сўзларига биноан хабар бермоқда.
Ушбу маълумотни Тошкент шаҳрининг бир неча ХЧКФР бўлинмаларида тасдиқлашди. Яқин кунлар ичида паспортларни янгилаш муддати узайтирилгани ҳақида расмий хабар тарқатилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон янги биометрик маълумотларга эга бўлган паспорт тизимини 2011 йилнинг январидан бошлаб киритди. Фуқароларга, эски турдаги паспортларни 2015 йил охиригача алмаштирил тавсия қилинган эди.