Ўзбекистон-Хитой газ қувурлари қурилиши бошланмоқда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишГаз узатиш қувури қурилиш ишлари.
Газ узатиш қувури қурилиш ишлари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Марказий Осиё – Хитой” газ узатиш қувурининг 1 минг километр узунликдаги тўртинчи-тармоғи Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой ҳудудларини кесиб ўтиб, умумий газ қувватини 85 миллиард кубометрга ошириши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Хитой миллий нефтгаз уюшмаси(CNPC) ва “Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси(МХК) “Марказий Осиё – Хитой” газ узатиш қувурининг тўртинчи, Ўзбекистондан ўтадиган қувури қурилишини бошлаши мумкин, хабар қилади РИА Новости, хитой компанияси берган маълумотлар асосида.

Компаниянинг таъкидига кўра, бошланғич лойиҳа тайёр, фақат молиявий масалалар борасида келишилса, бўлгани. Лойиҳани амалга ошириш ишлари 2016 йилнинг апрел-май ойларида бошланиши режалаштирилган. Келишув тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

Давомийлиги 200 километрни ташкил қилувчи Ўзбекистон қисмидаги газқувури “Марказий Осиё – Хитой” газқувури тизимининг энг қисқа тармоғи бўлиши кутилмоқда. Қурилиш ишлари қиймати 800 миллион доллар деб баҳоланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0