ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. “Ислом Давлати” террорчилари Шимолий Ироқда сўнгги 5 ой ичидаги энг йирик ҳужумни амалга оширишди. Жангарилар маҳаллий кўнгилли жангчилар истиқомат қилувчи қурдлар позицияларига ҳужум қилганлар, хабар қилади РИА Новости The New York Times газетасига таянган ҳолда.
Америка ҳарбийлари маълумотларига кўра, жангарилар маҳаллий кўнгилли жангчилар жойлашган қурдлар лагерига ҳамда Нарван ва Тал-Асвад аҳоли пунктларига ҳужум қилишган. Ҳар бир ҳужумда 120 нафарга яқин жангари иштирок этган.
Пентагон маълумотига кўра, ёппасига уюштирилган ҳужум АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазарбалари ёрдамида бартараф этилган. Операция давомида 300 нафар жангарилар йўқ қилинган.
АҚШ армияси генерали Марк Одом ушбу ҳужум жорий йилнинг июлидан буён “Ислом Давлати” террорчилари томонидан Шимолий Ироқда амалга оширилган “энг йирик ҳужум” бўлганини таъкидламоқда.