Террорчилар ҳомийси Ўзбекистонга қайтарилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЖиноят содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинган гумондор.
Жиноят содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинган гумондор. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гумондор Москвада 2012 йилга қадар “Туркистон Ислом партияси” жиноий уюшмаси учун одам ёллаган.

 

 

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Россия Бош прокуратураси қарори билан террорчилик уюшмаларига ҳомийлик қилганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Шаҳобиддин Ўринов жиноий жавобгарликка тортилиш учун ўз ватанига топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ, ушбу турдаги жиноят учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Россия Бош прокуратураси маълумотларига кўра, Ўринов 2009-йилда Ўзбекистон Республикасида “Таблиғчилар” диний-экстремистик оқимига қўшилганликда, 2012-йилда “Туркистон Ислом партияси”(фаолияти Россия ҳудудида таъқиқланган) террорчилик уюшмасига аъзо бўлганликда айбланмоқда.

Ўринов Москвада бўлган вақтида, 2012-йилнинг октябр ойига қадар, Афғонистон ва Покистон ҳудудида яширин фаолият кўрсатадиган “Туркистон Ислом партияси” учун одам ёллаган. Шунингдек, ушбу партия фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, маблағ тўплаш билан шуғулланган. Россия Бош прокуратураси террорчилик уюшмаларига ҳомийлик қилганликда айбланаётган Шаҳобиддин Ўриновни Ўзбекистонга топшириш қарорини қабул қилди.

Аппеляция арзларида Ўринов ва унинг ҳимоячиси чиқарилган ажримдан норози эканликларини билдириб, биринчи инстанция судида хатога йўл қўйилганлиги, жиноий-процессуал кодексга амал қилинмаганлиги ҳақида таъкидладилар. Аммо Ўринов ва унинг ҳимоячиси келтирган далиллар инобатга олинмади. Қарор қонуний кучга кирди.

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0