ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Россиялик яккакурашчи Федор Емеляненко, рингга қайтишга қарор қилганидан кейин, ўзининг биринчи жангида Ҳиндистонлик Жайдип Сингх билан учрашади. Бу ҳақда Р-спорт rizinff.com хабари асосида маълум қилди.
Жанг 31 декабрь куни Японияда бўлиб ўтади.
Оғир вазнда ММА версияси бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Федор Емельяненко ушбу йилнинг 14 июлида рингга қайтишга қарор қилганини эълон қилганди. Спортчининг охирги жанги 2012 йилнинг июнида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Федор Емеляненко ММА версияси бўйича 40та жанг ўтказган ва уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган (12та нокаут билан). Ҳозир Емеляненко Россия ММА Иттифоқи президенти.