Милла мода оламига 11 ёшида кириб келган. Таниқли америкалик фотосуратчи — Ричард Аведон назарига тушган қизалоқ 12 ёшидаёқ Vogue, Cosmopolitan сингари машҳур журналларнинг “юзи”га айланди. 2004 йилда Йовович дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган модели мақомини олди.
Милла Chanel, Versace, Emporio Armani, Donna Karen, DKNY, Celine, P&K, H&H ва L'Oreal реклама-кампанияларида иштирок этган. Жоржио Арманининг Night, Кельвин Кляйннинг Obsession, Кристиан Диорнинг Poison ифорлари “юзи” бўлган.
Режиссёр Люк Бессоннинг “Бешинчи элемент” картинасидаги Лилу роли Милла учун кино оламига эшик очиб берди.
Режиссёр Пол Андерсон билан бўлган ижодий иттифоқ, секин муҳаббатга айланиб, 2007 йил жуфтлик оиласида тўнғич қиз фарзанд — Эвер Габо дунёга келди. Милла ва Пол ўз никоҳларини 2009 йилда расмийлаштирдилар. 2015 йилда оилада яна бир қизалоқ — Дашиэл Иден туғилди.
Милла Йовович шунингдек, қўшиқчилик фаолияти билан ҳам шуғулланади. Унинг энг сўнгги Electric Sky сингли 2012 йилда ёзилган.