Стив Жобс ҳам Суриялик мигрантнинг ўғли бўлган

Oбуна бўлиш
Машҳур кўча рассоми Бэнксининг деворда чизилган янги тасвири мигрантлар лагерида пайдо бўлди.

Олдин хабар берганимиздек, Франциянинг Кале шаҳрида мигрантлар лагерида Бэнксининг янги тасвири пайдо бўлди. У ерда елкасига йўл халтаси осган ва қўлида Apple компьютери тутиб турган Стив Джобс тасвирланган. Тасвир номи “Суриялик мигрант ўғли”.

Бэнкси замонавий стрит-арт санъатининг энг таниқли рассоми. Стрит-арт, кўчадаги бино ва деворларда сурат чизиш санъати. Баъзан, бу маъносиз ёки ҳақоратли тасвирлар бўлсада, фақат Бэнкси ишлари эмас. Бэнкси чизган тасвирлар айнан жойга мос ва замоннинг долзарб муаммоларни акс эттирган ҳақиқий санъат асарлари десак адашмаймиз. Дунёда миллионлаб одамлар таниқли кўча рассоми ижодини унинг интернетдаги саҳифаси ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боради.

Бэнкси ижоди мигрантларга даромад келтирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Бэнкси нега қочқинлар лагерида Стив Джобс суратини чизди

Бэнкси ўзи кимлиги узоқ вақт давомида номаълум бўлиб келган эди, негаки унинг тасвирлари кутилмаган жойларда, ҳеч ким кўрмаган вақтда пайдо бўлиб қоларди. Айтишларига қараганда унинг ҳақиқий исми Роберт ёки Робин Бэнкс.

Энди мақоламизнинг энг асосий саволига келсак, нега Бэнкси айнан мигрантлар лагерида, айнан Стив Джобс суратини чизди? Бэнкси ижоди билан таниш одамлар, у ҳеч қачон сабабсиз ёки маъносиз суратлар чизмаслигини яхши билишади.

Нега айнан Стив Джобс?

Чунки, Apple корхонасининг асосчиси, миллионлаб кишиларнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган, замонимизнинг энг етук кишиларидан бири бўлган Стив Джобс — Суриялик мигрант Абдулфаттоҳ Джандалининг ўғли.  

Нега айнан мигрантлар лагерида?

Чунки, ҳозир мигрантлар Европада жуда қийин аҳволда, вақтинчалик қурилган палатка ва целофан чайлаларда яшамоқда. Ўзининг янги тасвирини мигрантлар лагери ичида чизиш билан, рассом дунё ҳамжамияти эътиборини айнан мана шу муаммога қаратмоқчи бўлган, ва бунинг уддасидан чиқди ҳам. Бугун кўплаб ахборот манбааларида ушбу сурат пайдо бўлди. 

Париждаги терактлардан сўнг, европаликлар мигрантларга ёмон кўз билан қарай бошлаган бир пайтда, моҳир рассом томонидан нозик ва ўринли қилинган шама.

Бэнкси бундан ташқари ўзининг охирги ишларида мигрантлар муаммосига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Унинг яна бир неча ишларидан ташкил топган фотолавҳамизни томоша қилинг.

© Foto : Banksy.co.uk"Суриялик мигрант ўғли", Бэнксининг янги тасвири. Франциянинг Кале шаҳридаги мигрантлар лагери.
Суриялик мигрант ўғли, Бэнксининг янги тасвири - Sputnik Ўзбекистон
1/4
"Суриялик мигрант ўғли", Бэнксининг янги тасвири. Франциянинг Кале шаҳридаги мигрантлар лагери.
© Wikipedia"Суриялик мигрант ўғли", Бэнксининг янги иши.
Суриялик мигрант ўғли, Бэнксининг янги иши - Sputnik Ўзбекистон
2/4
"Суриялик мигрант ўғли", Бэнксининг янги иши.
© WikipediaБэнксининг Thekla қайиғига чизилган сурати , Англия, Бристол
Бэнксининг Thekla қайиғига чизилган сурати , Англия, Бристол - Sputnik Ўзбекистон
3/4
Бэнксининг Thekla қайиғига чизилган сурати , Англия, Бристол
© Wikipedia"Келажак йўқ", кўча рассоми Бэнксининг иши.
Келажак йўқ, кўча рассоми Бэнксининг иши - Sputnik Ўзбекистон
4/4
"Келажак йўқ", кўча рассоми Бэнксининг иши.
Янгиликлар лентаси
0