Қўшиқ куйлашга уяладиган караоке ихтирочиси

Oбуна бўлиш
“Бағрикенгликнинг янгича усулини кашф қилгани учун” япониялик ихтирочига “Шнобел мукофоти” топширилган.

МОСКВА, 17 дек — Sputnik. Караоке ихтирочиси Дайсукэ Иноуэ рус режиссёри Жора Крижовник томонидан суратга олинган “Энг яхши кун” ("Самый лучший день") караоке-комедияси премьерасига таклиф қилинди, РИА-Новости.
75 яшар япониялик Москвага илк маротаба ташриф буюрди. "Рус миллий қўшиқларидан фақат "Катюша"ни биламан. Япониядаги караоке-клубларда шу қўшиққа буюртма бериш мумкин. Лекин ўзим караокеда куйламайман. Овозимдан уяламан”, —деди Иноуэ фильм премьерасидан сўнг журналистларга берган интервьюсида.
Асли касби барабанчи бўлган Дайсукэ Иноуэ сўзсиз мусиқани акс эттирувчи мосламани 1971 йилда ихтиро қилган.
Иноуэ "караоке" сўзини: японча "кара" — бўшлиқ ва инглизча "orchestra" — оркестр сўзларини умумлаштириш орқали ҳосил қилган.
Ихтирочи кашфиёти қисқа фурсатда бутун дунёда оммалашиб кетади. Аммо ўз аппаратни патентлаштиришга шошилмагани учун ихтирочи номи кенг оммага номаълумлигича қолаверади. Фақат 1990 йй ОАВларда унинг номи тилга олина бошлайди. 2004 йил япониялик ихтирочи “Одамлар ўртасида бағрикенгликнинг янгича усулини кашф қилгани учун” “Шнобел мукофоти” билан тақдирланган. Иноуэ таржимаи ҳоли асосида 2005 йил Японияда "Караоке" фильми суратга олинган.

Янгиликлар лентаси
0