ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Федерал резерв системасининг Очиқ бозорлардаги операциялар қўмитаси 2006 йил 29 июндан бери биринчи марта Қайта молиялаш ставкасини энг паст бўлган 0 – 0,25 %дан 0,25 – 0,50 %га оширди, ФРС расмий матбуот хизмати хабари асосида.
ФРС 2006 йилдан бери Қайта молиялаш ставкасини энг паст даражада сақлаб келган эди. Бунга АҚШ иқтисодиётидаги кризис сабаб бўлганди. ФРС паст ставка ёрдамида арзон кредитлар яратиб иқтисодиётни қайта тиклашга ҳаракат қилди. Жудда катта ютуқларга эришилмаган бўлсада, иқтисоднинг асосий кўрсаткичлари инфляция, уй-жой ва меҳнат бозори ҳамда иқтисодий бирликлар харажатлари каби кўрсаткичлар яхшиланди ва иқтисодда ўсиш белгилари пайдо бўла бошлади.
17 декабрдан бошлаб ставка ўртача 0,375 %ни ташкил қилади. Йил давомида оширилиб боради ва 2016 йил охирида у 1,375% ни ташкил қилиши кутилмоқда.
Россияда ушбу янгилик Доллар ва евро курсининг бироз ошиши билан кутиб олинди: доллар — 9 тийинга ва евро — 5 тийинга ошди.