ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. ХВФ (Халқаро валюта фонди) Директорлар кенгаши, Украинанинг Россиядан 3 миллиард қарзини суверен қарз деб тан олди, РИА Новости ХВФ вакили хабарига асосан.
“ХВФ Директорлар кенгаши Украинанинг Россиядан қарзини суверен қарз деб тан олди, тижорат қарзи эмас”, — деди агентлик вакили.
ХВФ Директорлар кенгаши, 4 декабр куни Украина қарзини тўлай олмаган тақдирда ҳам, унга молиявий ёрдам кўрсатиш дастурини давом эттиришини тасдиқлади. Иккинчи навбатда, суверен қарзи тўловини тижорат қарзи тўловларидан устунлигини белгилади.
3 миллиард доллар қийматга эга бўлган Украина евробондлари тўлов муддати 20 декабр куни тугайди.
Туркияда бўлиб ўтган G20 саммитида, Россия Украина қарзни, АҚШ,Европа ёки йирик халқаро фонд кафолати асосида, 3 йил давомида бўлиб – бўлиб тўлаш ҳақида таклиф киритганди.
Россия молия вазири Антон Силуановнинг сўзларига қараганда, Украинанинг ғарбий ҳамкорлари бундай кафолат беришдан бош тортишди. Шундан кейин. Россия президенти Владимир Путин вазирлар маҳкамасига, Украина қарзини ўз вақтида тўламаган ҳолда, уни судга беришни тайинлади.