ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги фуқароларни Янги йилни уйда кутиб олишга ундамоқда. 31-декабр куни жамоатчилик овқатланиш муассасалари фаолият кўрсатмайди, хабар қилади "Самаркандский вестник". Ушбу қарор вилоят ҳокими йиғилишида қабул қилинди.
"Янги йил – оилавий байрам. Ҳар бир одам уни ўз оиласи даврасида нишонлаши керак", — дейилади хабарда.
Шаҳар ҳокимлиги қарорига биноан, барча кўнгилочар масканлар йилнинг энг сўнгги кунида 23:00га қадар ишлайди. Шунингдек, ташриф буюрувчилар сони 400дан ортиши керакмаслиги таъкидланди.