ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Тошкент ҳокимиятининг қарорга биноан, барча маҳалла ва кўп хонадонли уйларда “Уй дафатари” ташкил қилинади.
“Тошкент шаҳрида жойлашган, мулкчилик шаклидан қатъий назар, турар жой объектидаги хонадонда рўйхатга олинган шахсларни қайд этувчи “Уй дафтари” жорий этилсин”, — дейилган қарорда.
Яна қарорда, “Уй дафтари”ни юритиш тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш ва аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб бориш Ички Ишлар бош бошқармасига топширилиши айтилган.
Ушбу чорлар Тошкентда аҳолини доимий ва вақтинча рўйхатга олиш жараёнини тартибга солиш имконини беради.