ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. “Ислом давлати” (ДАИШ) террорчилар тўдаси Ливия ҳудуди ҳамда Синай яриморолидаги яхши муҳофаза қилинмаган нефт конларини ўз назоратига олишни кўзламоқда, хабар қилади РИА Новости Рейтер асосида.
Америкалик мансабдор шахс, ўз исми сир сақланиши шарти билан, террорчиларнинг қўлига ўтиши мумкин бўлган нефт конлари ва транспорт йўллари кимнинг назоратида эканлиги АҚШ махсус хизмати томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.
"Улар Ливия ва бошқа мамлакатлардаги нефт конларини синчковлик билан ўрганишмоқда. Биз тайёр бўламиз", — таъкидлади манба.
АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ДАИШ нефт савдосидан ойига 40-50 миллион доллар, йилига — 500 миллион доллар даромад олади.
Бугунги кунда дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган ДАИШ уч йил мобайнида Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмини босиб олишга улгурди. Бундан ташқари, радикал гуруҳ, Шимолий Африка мамлакатларига ҳам ўз таъсирини ўтказишга уриниб келмоқда.