ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов Хитойнинг Чженчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари учрашувида сўзга чиқиб Ўзбекистон ШҲТ доирасида Эркин Савдо зонаси ташкил қилиш режасини ҳали кўриб чиқишга ҳали таёр эмаслигини таъкидлади, “Жаҳон” АА хабари асосида.
Азимов, охирги йилларда дунё хом-ашё бозорларида ва иқтисодида рўй бераётган кўплаб муаммоларга қарамасдан, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ўйлаб чиқилган ва тадбиқ этилаётган ислоҳотлар туфайли, мамлакат иқтисодиёти ўтган 11 йил давомида йилига 8%дан кўпга ўсиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Бош вазир ўринбосарининг сўзларига қараганда, чет эл сармоядорлари билан ҳамкорликда, яратилаётган юқори технологияли корхоналар Ўзбекистон иқтисоднинг ҳақиқий локомотивига айланганини ва дунё бозориталабларига жавоб бераётган маҳсулотлар ишлаб чиқараётганини айтиб ўтди.
Шу билан бир вақтда, Рустам Азимов, Ўзбекистон ҳали йўл бошида турганини ва замонавий ҳамда рақобатбардош иқтисодиёт яратиш учун катта йўл босиб ўтиши кераклигини, англаб турганини таъкидлади.
Ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Азимов, Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий мунособатларни, Ҳамкорлик мамлакатлари орасида саноат маҳсулотлари савдосини ривожлантириш ва ўзаро савдо-сотиқни рағбатлантириш тарафдори бўлсада, ШҲТ доирасида Эркин савдо зонаси ташкил қилиш таклифини кўриб чиқишга ҳали таёр эмаслигини алоҳида таъкидлади.
Ундан ташқари, бош вазир ўринбосари, ҳамкорликнинг бундай йўналиши, ушбу йил Уфада давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинган 2025 йилгача бўлган ШҲТ Ривожланиш Стратегиясида ҳам тилга олинмаганлигини айтиб ўтди.
Бунинг ўрнига, Рустам Азимов, ” Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари орасида сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, юқори технологияли соҳаларда ўзаро манфаатли бўлган лойиҳаларни амалага оширишга умид қилаётганини ва ушбу соҳада, ҳали ишлатилмаган улкан имкониятлар борилигини”, — айтиб ўтди.
“Ҳамкорлигимизнинг стратегик йўналиши сифатида, биз транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва ҳудудимизнинг улкан транзит имкониятларини кенгайтириш деб биламиз”, — деди бош вазир ўринбосари.
Бундан ташқари, Азимов, Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиниши тарафдори эканлигини айтиб ўтди.