Опера қўшиқчиси Монсеррат Кабалье қамоқ жазосига ҳукм қилинди

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Медиабанкка ўтишМонсерат Кабалье концерти жараёнида.
Монсерат Кабалье концерти жараёнида. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, 82 ёшли Кабалье 254 231 миқдорида евро жарима тўлашга мажбур этилади. Санъаткор олти ой давомида давлатдан ёрдам олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади ҳамда кечиктирилган тўловлар учун яна 72 минг евро жарима тўлашга мажбур бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Испаниянинг Барселона шаҳри суди машҳур опера қўшиқчиси Монсеррат Кабальени товламачиликда айблаб, олти ой қамоқ жазосига ҳукм қилди, РИА Новости ABC газетаси хабарига кўра.

Қўшиқчи ўзига қўйилган айбни тан олди, аммо суд залига ташриф буюрмади. Соғлиғи ёмонлашганини баҳона қилиб, видеоалоқа орқали кўрсатма берди.

Қўшиқчи 2010 йил жисмоний шахс сифатида Испания ғазнасига солиқ тўламаганликда айбланмоқда. Гап шундаки, Кабалье расман Андорра фуқароси, шу боис, Испанияда жисмоний шахс сифатида солиқ тўламаган. Прокуратура ходимлари томонидан қўшиқчи аслида Барселонада яшаши ва солиқ тўламаслик учунгина Андоррани “турар жойи” сифатида сақлаб турганлиги фош қилинди.

Натижада Кабалье ўз айбига иқрор бўлди. Белгиланган 250 минг евро жарима, шунингдек, олти ойлик қамоқ жазосига ҳам эътироз билдирмади.

Қўшиқчи шу кунларда Испания ғазнасига 508 минг евро маблағ тўлади. Монсерратга қўйилган айб учун икки йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин. Қўшиқчининг муқаддам жиноий жавобгарликка тортилмагани ҳисобга олинса, жазо шартли равишда белгиланади, деган тахминлар ҳам йўқ эмас.

 

Янгиликлар лентаси
0