Россия мото-ўқчи полки Душанбега кўчирилди

© Sputnik / Василий Батанов / Медиабанкка ўтишБТР-80 Бронетранспортери
БТР-80 Бронетранспортери - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўшинларнинг жойини ўзгартириш уларнинг жанговор ва ҳарбий таёргарлик даражасини ошириш мақсадида амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги мото-ўқчи полкни Душанбеда жойлаштирди, деди Марказий Ҳарбий округ қўмондони Ярослав Рощупкин, РИА Новости хабарига асосан.

“Ҳарбий қисмнинг жойини ўзгартириш уларнинг жанговор ва ҳарбий таёргарлик даражасини ошириш мақсадида амалга оширилди. Тадбир Тожикистон Мудофаа вазирлиги билан олдиндан келишилган муддатда амалга оширилди. Қўшинлар бириктирилган техника ёрдамида 250 км масофага сафар уюштириб Душанбедаги ҳарбий шаҳарчага етиб келиб шаҳарча яқинидаги Ляур ҳарбий полигонда машғулотларни бошлади”, — деди Рощупкин.  

Россиянинг 201-ҳарбий базаси чет элда жойлашган энг йирик бирикмаларидан бири. Ушбу ҳарбий база 2004 йилда, Афғонистон ва Тожикистон орасидаги чегарани қўриқлаш мақсадида жойлаштирилган. Россия ва Тожикистон орасида 2012 йилда тузилган шартномага мувофиқ ушбу мамлакатда камида 2042 йилга қадар қолиши мумкин. Ҳарбий база контингенти етти минггдан зиёд аскар ва зобитлардан ташкил топган бўлиб улар Душанбе, Кўлоб ва Қўрғон Тепа шаҳарларида жойлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0