Янги йил яқинлашиши ҳамон, Россиянинг турли бурчакларида ушбу байрамни муносиб қарши олишга тайёргарлик бошланади. Ҳар бир шаҳар сеҳрли кўринишга келтирилади, десак муболаға бўлмайди.
Мисол учун, Буюк Новгороднинг София майдонида баландлиги 22 метр келадиган арча декабр ойининг бошида ўрнатилди. Арча чироқлари ёқиш тадбири эса, тантанали равишда 25 декабр куни ўтказилади.
Новосибирскдаги Ленин майдонида ҳам шаҳар арчаси ўрнатилган.
Санкт-Петербургда Янги йил чироқлари билан 4,8 мингга яқин объектга безатилиши кутилмоқда.
Вологда шаҳри Россиянинг шимолий пойтахти мақомида Янги йилни қарши олади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун бир-биридан ёрқин чироқлар, бежирим безак берилган арчалар аллақачон ўрнатилган.
Янги йилгача саноқли кунлар қолди!
Байрамона кайфият Сизга ҳамроҳ бўлсин!