ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. АҚШ давлат секретари Жон Керри Россияга ушбу йил ҳисобидан ўзининг иккинчи ташрифи билан келди.
Керри Москвада Лавров билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Учрашувни 150га яқин журналистлар ёритмоқда. ТИВдаги музокаралар бошланишидан олдин Лавров ва Керри Амерка ва Россия байроқлари қаршисида қўл сиқиб кўришишди ва суратга тушишди.
АҚШ давлат секретари, бироз чарчаган кўринар эди. Унинг сўзларига қараганда Парижда бўлиб ўтган “конструктив” музокаралардан кейин, у Москвага оқшом соат 3да етиб келган. Жон Керри Москвадаги учрашувда Сурия масаласи ва бошқа кўпгина масалаларнинг ечими топилишига умид қилаётганини билдирди.
Музокаралар чоғида Жон Керри, АҚШ ва Россия бир овоздан ДАИШни бутун дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган террорчи гуруҳ ва улар билан ҳеч қандай музокаралар бўлиши мумкин эмас, деб эълон қилди.
“Албатта, ДАИШ Россия ва АҚШ бизнинг давлат ва миллатлар учун умумий хавф деб тан олади ва улар билан музокаралар олиб бориш мумкин эмас. Улар террорчилар, улар бизнинг маданиятимизга, қадриятларимизга суиқасд қилмоқда ва бизга уларга қарши курашишдан бошқа чора қолмаяпти”, — деди америкалик дипломат Москвадаги музокаралар чоғида.
Керри, орадаги келишмовчиликка қарамасдан, Москва ва Вашингтон самарали ҳамкорлик қилиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.