Аргентинада автобус жарликка қулади

Oбуна бўлиш
Автоҳалокат душанба куни эрталаб, Аргентина шимолидаги Росарио-де-ла-Фронтера шаҳарчасида рўй берди. Полициячилар маълумотига кўра, автобусда 60 га яқин йўловчилар бўлган.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Аргентинада автобус кўприк устидан жарликка қулаши оқибатида, ҳалок бўлганлар сони 41тага етди, РИА Новости М24 портали маълумоти асосида.

Бундан сал олдин қурбонлар сони 30 нафар, деб эълон қилинган эди.

Автоҳалокат душанба куни эрталаб, Аргентина шимолидаги Росарио-де-ла-Фронтера шаҳарчасида рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 25 метр баландликдан суви қуриган дарёга қулаган автобусда 60га яқин жандармерия ходимлари бўлган.

Автоҳалокат рўй берган жойда қутқарув ишлари давом этмоқда. Тирик қолганлар бор, деб қайд этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0