Россияликлар бу йилги Янги йилни ўз уйларида кутиб оладиган бўлишди

© Sputnik / Андрей Александров / Медиабанкка ўтишҚор бобо ва Қорқизлар кўриги
Қор бобо ва Қорқизлар кўриги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик сайёҳларнинг диди ўзгармоқда: ҳашаматли чет эл шаҳарлари ўрнига она ватан ва МДҲ шаҳарлари.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Дунёдаги мураккаб сиёсий вазият, террорчилик хавфи кучайиши ва доллар ва евро алмашув курси ўсиши мунособати билан, бу йилги Янги йил таътилда, россияликлар Туркия, Миср ва Европа мамлакалари ўрнига Россия ички йўналишларига ва МДҲ давлатларига йўл оладилар, РИА Новости хабари асосида.

Ўтган Янги йил таътилларида энг оммавий шаҳарлар Дубай, Милан, Рим, Тел-Авив ва Прага бўлган бўлса, буй йил, россияликларнинг кўпчиллиги, ҳеч қаерга бормайдиган кўринади, чунки янги йил олдидан сотилган авиа чипта ва путевкалар сони бор йўғи 6 фоизга ўсган. Бу эса ўтган йилга қараганда 2 баравар кам.

Нима бўлса ҳам, янги йилни ўз турар жойидан узоқроқда кутиб олишни истаганлар орасида Симферопол, Краснодар, Минералные воды биринчи ўринда. МДҲ мамлакатлар орасида Тбилиси, Кишинев Баку ва Тошкент шаҳарларига янги йил байрамига энг кўп чипта сотилган. Чет эл мамлакатларидан Мюнхен билан Таиланд олдинда.

Янгиликлар лентаси
0