Олимларнинг таъкидлашича, Ердаги сутка давомийлиги узайиб боради

© Sputnik / Александр Поляков / Медиабанкка ўтишСпасс минораси.
Спасс минораси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ, Канада ва Франция геофизиклари Ерда сутканинг давомийлиги ошиб бораётганини маълум қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. АҚШ, Канада ва Франция геофизиклари Ерда сутканинг давомийлиги ошиб бораётганини маълум қилишмоқда.Олимлар ўз тадқиқотлари натижаларини Science Advances журналида чоп этишди, хабар беради kun.uz сайти.

Геофизиклар томонидан ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, XXI аср давомида ердаги сутка кунига 5 миллисекунддан ортиб боради, Ер айланиш ўқи эса шимолий қутбдан яқин юз йил ичида 1 см га силжийди.

Олимлар Ердаги музликлар эриши суръатларини таҳлил қилиб, шундай фикрга келдилар: шимолий минтақалар(хусусан, Гренландия)даги материянинг экватор томон қайта тақсимланиши натижасида сайёрамизнинг ўз ўқи атрофида айланиши секинлашади.

Геофизиклар 2002 йилда океаншунос Вальтер Манк томонидан ўтказилган глобал иссиқлик оқибатида музликлар эришининг Ер айланиши ва унинг оғиш ўқига таъсирига бағишланган тадқиқотини аниқлаштириб ўтишди.

Манк бундай таъсирни аниқламаган, бироқ геофизиклар бу XX аср давомида денгиз сатҳи кўтарилишининг нотўғри баҳоланиши (2 мм ўрнига 1-1,5 мм деб ҳисобланган) сабабли юзага келганини аниқлашди.

Янгиликлар лентаси
0