Саудия Арабистонидаги сайловларда илк бор аёл киши ғолиб бўлди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишСаудия Арабистонида аёллар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга.
Саудия Арабистонида аёллар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони илк бор аёл киши Макка шаҳри ҳокимиятига сайланди.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Саудия Арабистони сайловлари тарихида илк бор мамлакат хотин-қизларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи берилди. Ана шу ислоҳотдан келиб чиқиб, аёл киши Макка шаҳри ҳокимиятига сайланди, хабар қилади РИА НОВОСТИ Франс Пресс маълумоти асосида.

Сайловларда 6 мингга яқин эркак номзодлар билан бир қаторда 900 дан ортиқ аёл номзодлар иштирок этган.  

Салма бинт Хизаб ал-Отебий Муқаддас Макка шаҳри ҳудудига яқин Мадрак кенгашига сайланган. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси президенти Осама ал-Бар маҳаллий ОАВ ларига 13 декабрь куни маълум қилган.

Маълумот учун,  Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ ибн Абдул-Азиз (2005-2015) 2011-йилнинг сентябрида мамлакат хотин-қизларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини берган. Қирол, шунингдек, хотин-қизларга Шўро кенгаши(Олий бошқарув органи) аъзолигига ўз номзодини кўрсатишга рухсат берилишини таъкидламоқда.

Янгиликлар лентаси
0