Патриарх Кирилл: ДАИШ Исломдан узоқ

© Sputnik / Олег Минеев / Медиабанкка ўтишМосква ва бутун Россия патриархи Кирилл
Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом динида бошқа динга мансуб одамларни ўлдиринг дейилмаган, айниқса насронийларни, деди Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik, Алексей Михеев. Ҳақиқий Ислом давлати, террорчилик, зўравонлик ва бошқа динга мансуб одамларни ҳаётидан маҳрум қилиш орқали яратилмайди, деди Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл, Ёшлар ижтимоий палатаси ва Ёш қонунчилар палатаси аъзоларининг саволларига жавоб бераркан.

“Ислом динида бошқа динга мансуб кишиларни йўқ қилиш деган мавзунинг ўзи йўқ, айниқса насронийларни (христианларни). Ислом динида насронийлар — Китоб одамлари, яъни Инжилни асосий диний матн сифатида қабул қилганлар дейилган. Китоб одамларига яна яҳудийлар ҳам киради. ДАИШ бўлса – бу бутунлай бошқа, диндан узоқ тушунча”, — деди Рус православ черкови патриархи Кирилл.

Унинг сўзларига қараганда, инсоният тарихида дин — асрлар давомида ягона мафкура бўлиб келган. Бунга сабаб, одатда диний ғоялар кишини ҳайратга солиб юрагидан чуқур ўрин эгаллайди. ДАИШ (шундан фойдаланиб) одамларга қуролли кураш уларга жаннат эшигини очишига ишонтирмоқда. Баъзи бир етарли диний илимга эга бўлмаган кишилар эса — бунга ишонмоқда”.

“Диний кураш ниқоби остига яширинган экстремизм, ҳар доим одамларнинг диний чаласаводлигига асосланиб келган, — деди ишонч билан патриарх Кирилл, ҳозир Яқин Шарқда диндан айнан шундай “ножўя мақсадда” фойдаланиш оқибатида қон тўкилмоқда".  

Вазиятни ўзгартиришнинг ягона йўли, мактабларда дин асосини ўқитиш. Болаларни  динга жалб қилиш учун эмас, балки уларга ҳақиқий эътиқод нима эканигини тушунтириш учун холос.

Черков раҳбари, бундай вазиятда православ фундаментализм ҳам пайдо бўлишидан ҳам безовта бўлмоқда. Патриархнинг сўзларига қараганда, ҳозирги кунда, “энди мусулмонлардан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак” дейдиганлар ҳам пайдо бўлмоқда.

“Черков ва диний ташкилотларнинг асосий вазифаси — одамларга шундай тарбия берсин-ки — уларни ҳеч қачон, ҳеч ким, дин ва эътиқодни сабаб қилиб, оғир жиноятга қўл уришга мажбур қила олмасин”, — деб сўзини якунлади Россия православ черкови патриархи Кирилл.  

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин дунёда диний экстремизм хавфи кучайганидан кейин, барча диний ташкилот ва уларнинг етакчи мутахассисларини ёшлар орасида фаол тушунтириш ишлари ва экстремизмни олдини олишган  қаратилган тадбирлар ўтказишни сўраган эди.

Янгиликлар лентаси
0