Германия ҳарбийлари Термиз аэропортини тарк этмоқда

© Sputnik / Денис Бахтин / Медиабанкка ўтишБундесвер парашютчилари
Бундесвер парашютчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
14 йил ижарадан кейин Бундесвер аскарлари Термиз аэропортидан чиқиб кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Германия ҳарбий кучлари Термиз аэропортдан чиқиб кетмоқда, РИА Новости хабарига асосан.

Афғонистон чегараси яқинида жойлашган, Термиз фуқаро аэропорти 2001 йилдан бошлаб Германия ҳарбий кучларига ижарага берилган эди. Германия Термиз аэропортидан Афғонистондаги аксилтеррор ҳарбий операцияда қатнашаётган НАТОдаги ҳамкорларига ҳарбий бўлмаган юкларни ташиш учун боғловчи транспорт узели сифатида фойдаланаётган эди.

2010 ва 2014 йилларда ижара шартномаси муддати Ўзбекистон ҳукумати томонидан узайтирилган эди. 2015 йил бошида Германия элчиси Найтхарт Хефер-Виссинг иштирокида бўлиб ўтган музокараларда аэропорт ижара муддати 2015 йил декабригагача, сўнгги марта чўздирилган.

“11 декабрь куни Термиз аэропорти боғловчи транспорт узелининг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди”, — деди ушбу соҳага яқин бўлган суҳбатдош.

Ўзбекистон Мудофаа вазири расмий вакиллари ва Германия элчихонаси ушбу воқеа бўйича Sputnik мухбирига изоҳ бера олишмади.

Президент Ислома Каримов нутқ сўзламоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов: Узбекистонда НАТО ҳарбий базалари жойлаштирилмайди

Эслатиб ўтамиз, ташқи сиёсатда Ўзбекистон ўзининг ҳеч қандай ҳарбий блокларга аъзо бўлмаслигини, ва дунёдаги можароларни фақат тинчлик йўли билан ҳал қилиш тарафдори эканлигини доимо таъкидлаб келган. Бу ҳақида яқинда Белградда бўлиб ўтган ЕХҲТ (ОБСЕ) ташқи ишлар вазирлар кенгашида ҳам Ўзбекистон делегацияси яна бир бор айтиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ушбу йилнинг 1 сентябрида, Республика мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган нутқида, Ўзбекистон аскарлари ватандан ташқарида жанг қилмаслигини ва Ўзбекистонда ҳеч қачон НАТО ҳарбий базалари жойлаштирилмаслигини ва алоҳида таъкидлаб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0