ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россия ҳарбийлари террорчилар гуруҳи инфрақурилмасига жиддий зарар еткизди ва Суриядаги вазиятни ўзгартирди, деди Россия президенти Владимир Путин, Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда.
“Умуман Россия ҳарбийлари ҳаракатлари юқори ижобий баҳога лойиқ. Буларнинг бари Мудофаа вазирлиги ходимлари, Бош штаб офицерлари, Ҳарбий-космик кучлари учувчилари ва денгизчилар меҳнати натижасидир”, — деди у.
Давлат раҳбари барча Россия ҳарбийларига қарши фитна уюштирмоқчи бўлганларни огоҳлантириб, Россиянинг барча ҳарбийлари хавфсизлигини таъминлаш учун қушимча хавфсизлик чоралари аллақачон кўрилганини айтди.
Россия президенти Владимир Путин ядро қуроли билан қуролланган стратегик авиация, континентлар аро баллистик ракеталар ва атом сув ости кемаларини янги қуроллар билан жиҳозлаш кераклигини ва Ҳаво Ҳужумига қарши мудофа тизимларини янгилаш ҳақида гапирди.
Тусатдан уюштирилган текширишлар шуни кўрсатдики, Россия ҳарбий кучлари 2015 йил якунларига биноан янги тезкор қўлланиш даражасига кўтарилган.
“Ўтган йил давомида бизнинг Ҳарбий кучларимиз имкониятларини кенгайтириш учун жуда кўп ишлар қилинди. Биз қўшинларнинг тезкор қўлланиши бўича янги даражага кўтарилдик. Ўқув-жанговор машғулотлар бажариш даражаси янада ошди. Барча регионларда бўлиб ўтган текширувлар эса қўшинларнинг юқори жанговор таёргарлик даражасини кўрсатди”, — деди у.
Давлат раҳбарининг фикрига кўра, стратегик ядровий кучларнинг жанговор салоҳиятини кучайтириш ва мудофаа ва космик дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиши керак. “Қўшинларда замонавий жанговор техникани ўзлаштириш бўйича илдам ва сифатли иш ташкил қилинган бўлиши керак”, — деди Путин.