Ўзбекистонда бензин танқислиги ечими топилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишБензин қуйиш шаҳобчасида.
Бензин қуйиш шаҳобчасида. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2018-йилда йилига уч юз минг тонна метанол ишлаб чиқарадиган поливинилхлорид мажмуаси қурилади. "Ўзкимёсаноат" мутахассислари ҳозирда метанолдан бензин олиш технологияси устида иш олиб боришмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистонда яқин йиллар ичида метанолдан бензин ишлаб чиқаришга эришилади, Ўзкимёсаноат" вакили хабарига кўра.

Мутахассиснинг айтишича, келгуси йилда мамлакатда Хитойнинг China САМС Engineering Со компанияси барпо этадиган замонавий поливинилхлорид мажмуаси ишга туширилади. Қўшимча маҳсулот сифатида йилига 300 минг тонна метанол ишлаб чиқариши ҳам режага киритилган.

"Мажмуа 2018 йилда ишга туширилади. Биз шунга тайёр бўлишимиз керак. Айни вақтда метанолни бирор фойдали маҳсулотга айлантиришнинг самарали усуллари устида ишлаяпмиз. Бензин ишлаб чиқариш — истиқболли технология деган фикрдамиз", — дейди мутахассис.

Суҳбатдошнинг айтишича, ушбу йўналишда, Mitsubishi бошчилигидаги Япония компаниялари консорциуми ҳамда Даниянинг "Халдор Топсе" компанияси билан меморандум имзоланди. Томонлар айни вақтда “Навоиазот” асосида қўшма лойиҳани ишга тушириш имкониятларини ўрганишмоқда. Лойиҳа қиймати 100 миллион доллар деб белгиланган. Маблағнинг тенг ярми чет эл инвесторлари томонидан киритилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда бензин тақчиллиги ҳақидаги маълумот “Ўзнефтмаҳсулот” томонидан ҳар доим рад этиб келинишига қарамай, пойтахт ва айниқса, туманлардаги бензин қуйиш шаҳобчаларида узундан-узоқ навбатда турган автомобилларни кўриш мумкин.

Амалдорларнинг фикрича, бундай навбатлар юзага келишига олиб-сотарлар ва бензин нархи ошиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлар сабаб бўлмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0