Ассанж: “Су-24” можароси уюштирилган эди”

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишRT телеканали томонидан "Информация, сиёсат, ОАВ: жаҳонда янги тартибларнинг ўрнатилиши" мавзусида ўтказилган матбуот-анжумани
RT телеканали томонидан Информация, сиёсат, ОАВ: жаҳонда янги тартибларнинг ўрнатилиши мавзусида ўтказилган матбуот-анжумани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Су-24” Россия бомбардимончи самолётининг Туркия Ҳарбий Ҳаво кучлари томонидан уриб туширилиши режалаштирилган, деб ҳисоблайди маҳфий ҳужжатларни ошкор қилувчи WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. WikiLeaks сайти асосчиси шунингдек, “Су-24” можароси юз беришида Туркияда ўтказилган парламент сайловларининг ўрни борлигига ишонч билдирмоқда. “Аминманки, Туркия, Суриянинг шимолий қисмини “кўз остига” олиб қўйган. Эрдўғон, ҳеч бўлмаса ўша ёқда ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун, ҳаракатларини давом эттиради”, таъкидлайди WikiLeaks сайти асосчиси.

RT телеканали томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Лондондаги Эквадор элчихонасидан видеоалоқага чиққан Ассанж, Анқара Россияни агар чегараси бузилса, шунга яраша кескин жавоб олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганини эслатиб ўтди. Ва можаро келиб чиқишининг яна бир сабаби борлигини ҳам қўшимча қилди.

"Бошқа сабаб: — можаро уюштирилгани шубҳасиз. Эрдўғон президентликка номзодини кўрсатганида, Туркия ўз чегараси бир сонияга бузилган тақдирда ҳам “уриб тушириш” қоидасини ўрнатган эди. Бу сайловда ғолиб чиқиш мақсадида қилинди. “Уриб тушириш” қоидаси сайловдан кейин ҳам амал қилишда давом этган”, — деди WikiLeaks асосчиси. Анқара ҳатти-ҳаракатини оқламаслигини билдирган Ассанж, Россия махсус хизмат ходимлари йўл қўйишган хато ҳақида тўхталиб, Туркия огоҳлантириш сигналларини юборганлигини айтиб ўтди.

Ассанжнинг фикрича, бу можарога кўпчилик аралашган. Шу боис, у ижобий бартараф этилмаслиги ҳақиқатга яқин.

Эслатиб ўтамиз, 24-ноябр куни Туркия қирувчи самолёти Россия Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширгач, икки давлат муносабатларига “совуқчилик” тушди. Россия президенти Владимир Путин ушбу ҳодисани “террорчилар ҳамтовоқлари томонидан, зимдан берилган зарба", — деб баҳолади. 2016 йил 1 январдан айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, товуқ гўшти, помидор, пиёз, гулкарам, бодринг, апельсин ва мандарин, узум, олма, нок, шафтоли, олхўри ва қулупнай Туркиядан Россияга олиб кирилиши таъқиқланди.

 

Янгиликлар лентаси
0