Одамзод тарихида футбол ҳақида биринчи маълумот милоддан аввалги 2-минг йилликка таалуқли. Унга кўра, қадимги Хитой ҳудудида Цу Чю, яъни “оёқ билан тўп ўйнаш” деган ўйин ҳақида сўз юритилган. Ушбу ўйин хитой аскарларига жисмоний бақувват бўлишга ёрдам берган.
Бошқа бир маълумотга кўра футбол қадимги Англияда 8 асрда пайдо бўлган. Ривоятларга кўра, саксонияликларда шундай ёввойи одат бўлган: жангдан сўнг улар жанг майдонида мағлуб бўлган рақибларнинг бошини тепиб ўйнаган.
Футбол дарвозасидаги сетка биринчи бир 1891 йилда Англиянинг шимоли ва жануби терма командалари ўртасида ўтказилган ўйинда ишлатилган.
Ўзбекистонда ҳам футбол энг оммавий ўйинлардан бири. Ўзбекистон футбол федерацияси 1946 йила ташкил қилинган. Ўзбекистон футболида Олий лига ва Биринчи лигалар мавжуд.
Ўзбекистонда футбол туғилган йили деб 1912 йил тан олинган. Ўшанда Фарғона ва Қўқонда биринчи футбол жамоалари ташкил қилинган. Кейинроқ футбол жамоалари Тошкент ва Андижонда ҳам пайдо бўлган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон жамоалари турли чемпионатларда муваффақиятли қатнашиб келмоқдалар. Улар орасида Осиё Чемпионлар лигаси, Кубок совриндорлари кубоги ва Осиё футбол кубоклари бор.
Осиё чемпионатларида энг катта ютуқ Қаршининг “Насаф” жамоасига тегишли. Жамоа 2011 йилда Осиё Футбол кубоги совриндори бўлди.