Россияга қарши санкциялар узайтирилиши вақтинча тўхтатилди

Oбуна бўлиш
Россияга нисбатан киритилган иқтисодий санкцияларнинг узайтирилиши муҳокамаси кейинги ҳафтага қолдириладиган бўлди. Сабаби, Италия санкцияларнинг автоматик равишда олти ойга чўзилиши қарорини оқламаяпти, хабар қилади дипломатик манбалар.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. ЕИ га кирувчи мамлакатларнинг доимий вакиллари Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни узайтириш муддати билан боғлиқ саволнинг кўриб чиқилишини кейинга қолдирдилар, хабар беради РИА Новости Франс Пресс маълумотига таянган ҳолда.

Чоршанба куни бўлиб ўтган учрашувда, муҳокама қилмаган ҳолда Россияга қарши санкцияларни узайтиришга келишилиш лозим эди.

Аммо ҳозирча ҳаммаси Италияга боғлиқ бўлиб турибди, хабар беради агентлик манбаларидан бири.

Россияга қарши қаратилган иқтисодий санкциялар 2016 йилнинг 31 январида ўз кучини йўқотади. Шу боис, ЕИ санкцияларни узайтириш масаласи ўтган ҳафтада ўтказилган ЕИ мамлакатлари доимий вакиллари йиғилишида кўриб чиқилиб, ЕИ ТИВ раҳбарлари йиғилишида бир овоздан тан олиниши лозим эди. Расмий қарор 17-18 декабр куни Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида эълон қилиниши кутилаётганди.

Янгиликлар лентаси
0