ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Қўлга ўргатилган бургут АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган америкалик миллиардер Доналд Трампга ҳужум қилди. Ушбу воқеа сиёсатчи Time журнали учун фотосессия уюштираётган вақтда рўй берди. Суратга олиш ишлари жараёнида режиссёр ассистенти миллиардернинг елкасига бургутни қўндирмоқчи бўлди, бироқ қуш, сиёсатчига нисбатан ўзининг душманлик кайфиятини дарҳол намойиш этиб, чўқиб олишга ҳаракат қилди.
Қуйида келтирилган видеолавҳаларда “Сэм амаки” лақабли бургут Трампнинг қўлида ўзини жуда беҳаловат тутгани кўриниб турибди. Бургут, ҳатто, ёзув столи қаршисида ўтирган сиёсатчини чўқишга ҳаракат қилди.