ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. ИД(ДАИШ) ҳозирда хитойликларни ёлламоқда. Террорчилар дунё бўйича жангариларни ёллашга бўлган ўз интилишини шу тариқа кенгайтирмоқда, деб ёзади РИА Новости CNBC маълумотига кўра.
"Террорчилик мониторингини ўтказадиган сайт хабарига кўра, ДАИШ хитойлик мусулмонларни жиҳодга жалб қилиш мақсадида, Nashid деб номланган хитой тилида куйланган тўрт дақиқалик тарғибот қўшиғини оммага эълон қилган.
“Эркак овозида куйланган “Мен мажоҳидман” деб номланган қўшиқ, барча “мусулмон биродарларни уйғонишга”, қўлга қурол олиб “орзу учун курашда жон беришга” даъват қилади”, деб хабар қилади CNBC, Reuters маълумоти асосида.
Айни пайтда ДАИШ сафига қўшилган хитойлик мусулмонлар сони ноаниқ. Аммо Хитойнинг ғарбий қисмида яшовчи уйғур мусулмонлари ушбу жиноий гуруҳга қўшилиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.
Шу тариқа, "ислом халифалиги" деб эълон қилинган ҳудуд чегарасини кенгайтириш мақсадида, ДАИШ, сиёсий тузумдан норози бўлган хитойлик мусулмонларни ёллашга ҳаракат қилиши мумкин, дейилган хабарда.