ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. ГФР канцлери Ангела Меркел Time журнали томонидан “Йил одами” деб эълон қилинди. Ғолибни аниқлашда шахснинг дунё воқеаларига ўтказган таъсири ҳисобга олинади.
Ангела Меркелдан ташқари “Йил одами” унвонига Россия президенти Владимир Путин, Эрон давлати раҳбари Хасан Рохани, Россияда фаолияти таъқиқланган ДАИШ террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдоди, АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган миллиардер Доналд Трамп даъвогарлик қилган эдилар.
ГФР канцлери Ангела Меркел, гарчи мигрантлар инқирози туфайли қаттиқ танқидга олинган бўлса-да, йил давомида дунёда юз берган сиёсий ва иқтисодий воқеалар марказида бўлгани туфайли даъвогарлар рўйхатидан ўрин эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, "Йил одами" номинацияси ғолиблари 1927 йилдан буён Time журнали муҳаррири томонидан эълон қилиб келинади. 1950 йилга қадар “Йил одами” номинацияси бўйича мукофот аниқ шахсларга берилар эди, кейинчалик мавҳум персонажлар ҳам ғолиб сифатида эълон қилина бошлади. 2014 йилда "Йил одами” унвони Эбола вирусини юқтирган беморларни парваришлаган одамларга тақдим этилди. Унвон илк маротаба Атлантика устидан якка ўзи учиб ўтган америкалик учувчи Чарлз Линдбергга берилган.