ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Равшанбек Алимовнинг сўзларига қараганда Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифи икки тарафлама мунособатларга туртки беради.
Икки мамлакатлар орасида мунособатларнинг мустаҳкамланишида, ШҲТ саммити доирасида Россия Федерация президенти Владимир Путиннинг Ислом Каримов билан учрашуви, йилнинг энг асосий воқеаларидан бирига айланди. Учрашув доирасида Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президентини Москвага расмий ташриф буюришга таклиф қилди. Ҳозирги вақтда ушбу муҳим воқеага таёргарлик кўрилмоқда”, — деди Алимов, лекин ташриф кунини аниқ маълум қилмади.
“Ишонч билдирамизки, режалаштирилаётган учрашув, ва ундаги келишувлар икки мамлакат орасидаги мунособатлар ривожланишига кучли туртки беради”, — деди вакил.
Дипломатнинг сўзларига қараганда, “Ўзбекистон ўзининг Россия билан тез олға илгарилаб ва ўсиб бораётган икки тарафлама мунособатларини юқори баҳолайди”. У дунё иқтисодидаги салбий ўзгаришларга қарамасдан, икки давлат орасидаги мунособатлар фақат ижобий йўналишда ҳаракат қилмоқда.