Медведев Украина ҳукуматини “товламачилар” деб атади

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишРоссия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев
Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Бош вазири Украина 3 млрд доллар қарзни қайтара олишига шубҳа билан қарамоқда. Медведев Россиянинг бешта телеканали мухбирларига берган интервьюсида Киев қарзни қайтаришдан бош тортаётганини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. “Украина Россиядан олган 3 млрд доллар қарзини қайтармайди. Чунки улар – товламачи!”, —деб таъкидламоқда Медведев. Шунингдек, Бош вазир, Украина Қрим яриморолига электрқувватини етказиб беришни тўхтатишини – тўнғизлик, Украинанинг қарзи юзасидан Халқаро валюта фонди чиқарган қарорни – “сафсата” деб баҳоламоқда.

"Украинанинг қарзига қайтадиган бўлсак, албатта, буни шундайлигича қолдирмаймиз. Иш судда кўриб чиқилишига, Украина Россия олдидаги қарзини тўлай олмаса, ўзини дефолт деб эълон қилишига эришамиз", — таъкидлади Медведев.

Россия президенти матбуот-котиби Россия раҳбарияти шу кунларда Украина қарзи бўйича Халқаро валюта фонди чиқарган қарор сабаблари ва бундан келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларни чуқур таҳлил қилаётганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0