ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. 2016-йилда 10 фоизга яқин Россия банклари лицензиядан маҳрум қилинади, деб ҳисоблайди энг йирик Россия банкларидан бирининг раҳбари Герман Греф.
"Бизнинг ҳисобимизга кўра, банкларнинг яна 10 фоизи келгуси йилда ўз лицензиясини олдириб қўяди”, — деди “Сбербанк” раҳбари Федерация Йиғини мажлисида чиқиш қилар экан.
Қонунчиликда белгиланган талабларга бўйсунмаслик, ўта қалтис кредит сиёсатини амалга ошириш ёки шубҳали транзит операцияларини жалб қилиш каби ҳаракатлар учун тартибга солувчи органлар банк ва бошқа кредит уюшмаларини лицезиясидан маҳрум қилиши мумкин.