Кенияда машҳур шерларни заҳарлашди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишШер.
Шер. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумотларга қараганда, шерлар иссиққонли ҳайвонлар учун ўта хавфли бўлган – карбофуран пестицид моддаси билан заҳарланган.

 

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Кения жануби-ғарбида жойлашган Масаи-Мара қўриқхонасида саккизта шер пестицид карбофуран моддаси билан заҳарланди. Гап бир неча йиллардан буён Би-би-си телеканалида ҳаёт тарзи тўлиқ ёритиб келинаётган жониворлар ҳақида бормоқда.

Заҳарланишнинг илк белгилари душанба куни кечқурун маълум бўлган. Бу вақтга келиб, шерлар деярли ҳаракатдан қолиб, уларнинг нафас олиши жараёни ўта оғирлашган. Қўриқхона раҳбарияти шу заҳотиёқ Нарок шаҳри ҳукумати, Дэвид Шелдрик номидаги хайрия ташкилоти (KWS) ҳамда Кения жонли табиат хизмати билан боғланган.

KWS ветеринари шерлар ҳақиқатдан ҳам заҳарланганини тасдиқлади. Маълум бўлишича шерларни иссиққонли жониворлар учун ниҳоятда зарарли бўлган карбофуран моддаси билан заҳарлашган.

Ҳужжатли филмнинг энг машҳур қаҳрамони, 17 яшар урғочи шер, душанба куни ўлган. Қутқарувчилар гуруҳи яна учта шерни қидириш билан банд. Қолган жониворларнинг аҳволи ҳам ниҳоятда аянчли.

KWS вакиллари гумондор уч шахс ҳибсга олинганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқладилар. Бордию, уларнинг айби исботланса, қирилиш ёқасида турган жониворларнинг ҳаётига суъиқасд уюштиришгани учун икки минг долларгача жарима тўлашлари ёки умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилишлари мумкин.

Гумондорларнинг шахси ва уларни бундай ҳатти-ҳаракатга ундаган сабабларлар ҳозирча номаълум.

 

Янгиликлар лентаси
0