ИД (ДАИШ) раҳбари Туркиядан Ливияга кўчиб ўтди

© Youtube / Addounia HomsTV"Ислом давлати" (ДАИШ) раҳбари АбуБакр ал-Боғдоди
Ислом давлати (ДАИШ) раҳбари АбуБакр ал-Боғдоди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ироқ разведкаси таъқибидан қочиш мақсадида Абу Бакр ал-Боғдоди ўз турар жойини ўзгартирди.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Туркияда даволанаётган ИД (ДАИШ) террорчилар раҳбари Абу Бакр ал-Боғдоди, Ироқ разведкаси таъқибидан қўрқиб Ливиянинг Сирт шаҳрига кўчиб ўтди, РИА Новости, Фарс эрон ахборот агентлиги хабари асосида.

Ахборот агентлиги хабарига кўра Боғдоди бир неча марта Ироқдан Сурияга ва Суриядан Ироққа кўчиб ўтган.

“Барча уни Ироқ ва Суриядан қидираётган бир пайтда, ҳеч ким уни Сиртда кутмайди”, — дейилган хабарда. 

ИШИД экстремист ташкилот байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Ироқ қўмондонлиги: ИД раҳбари Абу Бакр аль-Боғдодий яраланди

Ироқда нотинчлик сақланиб қолмоқда. ДАИШ Сурияда қилган жанглари вақтида энг катта кучга эга бўлган. Унинг жангарилари энг шафқатсиз гуруҳлардан бирига айланган. ИД ҳаракатларидан минглаб тинч аҳоли қурбон бўлди, юз минглаб одам қочқинларга айланди ва яна бир неча минг киши гаровда ушлаб турилибди.

Янгиликлар лентаси
0