ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Япония ҳукумати Гинован шаҳридаги Футэмма Америка ҳарбий базаси ўрнида Диснейлендга ўхшаш аттракционлар паркини очиш ташаббуси билан чиқмоқда. “Буйруқ шаҳар маъмуриятидан келиб тушди”, деди Токиода ўтган матбуот-анжуманда Вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга.
Бугунда мавжуд режага мувофиқ, АҚШ ҳарбий базаси 2019 йилнинг феврал ойига келиб ёпилиши лозим. Бу учун базани бошқа жойга кўчириш талаб этилади.
Ёсихиде Суга шаҳар мэри Ацуси Сакимойон билан учрашувда ҳукумат ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди ва мэрни Oriental Land Co. Ltd. компанияси раҳбари билан таништирди. Компания Disney Company лицензиясига эга бўлиб, Токиодаги Диснейленд, ҳамда Tokyo Disney Sea парклари бошқаруви учун жавоб беради.