ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. АҚШ парламентининг қуйи палатаси мамлакатга визасиз тартибда кириш шартларини мураккаблаштирди. Қонун лойиҳаси 407 киши томонидан маъқулланди, қарши овоз берганлар сони 19 тани ташкил қилди, хабар беради РИА Новости Рейтер маълумотига кўра.
Бу қонун лойиҳаси жорий йилнинг ноябр ойида Парижда бўлиб ўтган терактлар туфайли хавфсизлик чораларини кучайтиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь оқшомида терактлар кетма-кетлиги юз берди. Бир вақтнинг ўзида Франция пойтахтининг олти туманида террорчилар портлашлар ва отишмалар уюштирди. Барча ҳужумлар оқибатида жами 132 киши ҳалок бўлди, 352 киши яраланди. Фожеа туфайли Францияда уч кунлик мотам эълон қилинди.